Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилояти таълим тизими масъулларидан бирининг ноқонуний ҳаракати фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Хусусан, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида текширув ўтказмаслик эвазига, унинг раҳбаридан 4,8 млн сўм миқдорида пора талаб қилган.
Аммо, ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, тергов жараёнида уни Жиноят кодексининг 167- (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209- (мансаб сохтакорлиги) ва 243-моддаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) назарда тутилган бошқа ноқонуний ҳаракатлари ҳам фош қилинган.
Тасодифий хабарлар
Ағдарилган «Эпика» ҳайдовчиси қочиб кетди
Коронавирусга чалинган аёл боласини эмизиши мумкинми?
Сўнги 6 ойда Ўзбекистонда қанча ажрим ҳолатлари кузатилди?
Коронавирус Ўзбекистонга кириб келиши мумкинми?
Ўзбекистон сунъий интеллект бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда