Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийси, испаниялик мутахассис Пеп Гвардиола Барселонада Фаластинни қўллаб-қувватлашга бағишланган хайрия кампанияси доирасида ўтказилган конференцияда иштирок этди. Бу ҳақда “The Canary” нашри хабар берди.
Пеп Гвардиола Фаластин шарфини тақиб, нутқини араб тилида бошлаб, “Сизга тинчлик бўлсин”, дея мурожаат қилди. Гвардиола ўз нутқида бомбардимон қилинган уйлар вайроналари остида ота-онасидан айрилган фаластинлик болалар тақдирига тўхталиб ўтди:
“Охирги икки йил давомида ижтимоий тармоқлар ва телевизорда вайроналар орасида: онам қаерда? – деб ёрдам сўраб, ўзини видеога олаётган болани кўрганимда, доим бир хил фикр келади. У ҳали ҳам онасининг қаерда эканини билмайди”, дейди мураббий нутқида.
Шунингдек, у сиёсий етакчиларни кескин танқид қилиб, уларни қўрқоқ деб атади:
“Расмийлар қўрқоқ. Чунки улар бегуноҳ одамларни бошқа бегуноҳ инсонларни ўлдириш учун юборишади, ўзлари эса совуқда иситиш тизими, иссиқда кондиционер ёқилган уйларида бемалол ўтиришади”, дейди Пеп Гвардиола.
Тасодифий хабарлар
1 октябрдан нарҳлар кўтарилиши кутилмоқда
Россиянинг учта вилоятида аксилтеррор операцияси режими жорий қилинди
Наманганда университетга ўқишга киритишни ваъда қилиб, 2,5 минг доллар ва 5 млн сўм талаб қилган фирибгар ўқитувчи қўлга тушди
ОАВга дронлардан фойдаланишга рухсат берилади
Эрининг ўйнашини «тиз чўктирган» аёл жазога тортилди