Ядро қуроллари сақланадиган Исроилнинг Сдот Миха ҳарбий базаси 7 октябрь куни ракета билан урилган. Бу ҳақда сунъий йўлдошдан олинган суратларга таяниб “The New York Times” хабар берди.
Қайд этилишича, ҲАМАС томонидан учирилган ракета Исроилнинг Сдот Мича ҳарбий базасига келиб тушган. Мутахассисларнинг фикрича, бу базада ядро каллагини олиб юришга қодир бўлган жуда кўп ракеталар жойлашган. Ракеталар зарар кўрмаган, бироқ ҳужум оқибатида яқин атрофда ёнғин бошланган.

Бу ҲАМАСнинг ядро қуроли борлиги тахмин қилинаётган объектга ҳужуми ҳақидаги биринчи маълум ҳолатдир. Шу билан бирга, нашрнинг таъкидлашича, бу ҳақда ҲАМАСнинг хабари борми ёки объект тасодифан нишонга айланганми, аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни журналистнинг Ғазо секторига ядровий бомба ташлаш керакми, деган саволига жавоб берар экан, Исроилнинг Қуддус ва мерос масалалари бўйича вазири Амикай Элияху “бу имкониятлардан бири”, деганди. Кейинчалик у атом бомбаси ҳақидаги баёнот метафора эканини, бироқ Исроилга терроризмга қарши кучли ва номутаносиб жавоб зарурлигини айтди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Элияхуни ҳукумат йиғилишларини тўхтатди ва унинг Ғазода ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақидаги баёнотларини рад этди.
Тасодифий хабарлар
Қашқадарёда шифокорлар калтакланди. Аёл киши ҳам аяб ўтирилмади
“Open budjet” хакерлик ҳужумига учради
Актриса Диана Ягофарова кинога қайтишни режалаштирмоқда
Хотира кунида қабристонни зиёрат қилишга рухсат бериладими? Мутахассис аниқлик киритди
Телефонимда психиатр пайдо бўлди