Навоий вилоятининг Хатирчи туманида йиғлагани учун отаси оғзига пайпоқ тиқиб қўйган 5 ойлик чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда “Замон” хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 10 январь куни содир бўлган. Бола йиғлаётгани сабабли ота унинг оғзига пайпоқ тиққан. Оқибатда у нафас етишмовчилиги сабаб кўкара бошлаган. Шундан сўнг онаси чақалоқни зудлик билан шифохонага олиб борган.“10 январь куни соат 00:00 атрофида бир бемор ўта оғир аҳволда, клиник ўлим ҳолатида олиб келинди. Юрак ва нафас олиши тўхтаганди, ўпка-юрак реанимациясини ўтказдик, сўнг юраги тикланди. Беморни тўрт кун давомида болалар реанимацияси бўлимида стандарт асосида даволадик. Керакли мутахассислар кўрди. Шунга қарамасдан, 14 январь куни соат 22:00 атрофида болада биологик ўлим ҳолати кузатилди”, деган шифокор.
Маҳалла вакилларининг маълум қилишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи (икки ўғил) бўлган. Аввалги оиласида ҳам у фарзандларига (бир қиз, бир ўғил) доимий равишда тазйиқ ўтказиб келган. Маҳалла еттилиги эркак билан кўп маротаба профилактик суҳбатлар ўтказган ва назоратда бўлган.
Навоий вилояти ИИБга кўра, мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада судланувчилар суд биносидан қочиб кетди
Россия энди қуролларни аввалгидек кўпайтира олмайди – Байден
iPhone 14 сунъий йўлдош билан ҳам боғланади
Биринчи февралдан кимнинг маоши ошади?
Тадбиркор томонидан йўлда радар ўрнатилгани айтилган видео тарқалди ҳолат юзасидан транспорт вазирлиги изоҳ берди