Apple компаниясининг навбатдаги смартфонлари (iPhone 14) ер қуйи орбитасидаги йўлдошлар билан боғлана олади. Бу қулайлик уяли алоқа сигналлари йўқ жойларда қутқарув хизматларига қўнғироқ қилиш ёки матнли хабар юбориш имконини беради.
Бу ҳақда TMF Associates таҳлилчиси Тим Фаррарга асосланиб MacRumors ёзмоқда. Фаррардаги маълумотларга кўра, айфон орқали йўлдошга боғланиш имконияти дунёнинг фақат айрим ҳудудларида мумкин бўлади.
Тахмин қилинишича, Apple ушбу функцияни Globalstar билан ҳамкорликда ишга туширади. Фойдаланувчи оператор билан билан алоҳида шартнома тузиши шарт эмас — хизмат бепул.
iPhone 14 смартфонларини Apple 7 сентябрда тақдим этиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик. Ўша кунги тақдимотда йўлдошли алоқа имкониятлари ҳам борлигига шу муносабат билан тақдим этилган тизерда юлдузли осмон тасвирлангани ҳам ишонишга ундайди.
Тасодифий хабарлар
Бозорларда озиқ-овқат нархлари қандай?
Uzcard жавобгарликка тортилади...
2022 йилда доллар курси қанчага кўтарилиши прогноз қилинди
АҚШ Ўзбекистонни коронавирус тарқалиш даражаси номаълум давлатлар қаторига киритди
Тошкентдаги жомий бозорида ёнғин содир бўлди (видео)