Ўтган йилнинг 27 декабрь куни Хитойнинг Ганьсу провинциясида Тошкентнинг хориждаги омборлари очилди.
Фойдали ҳажми 9 минг куб метр бўлган янги омборлар Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган товарларни саралаш функциясини бажаради. Хабарда айтилишича, хорижда омборлар ташкил этилиши ҳисобига товарларни харидорларга етказиб бериш муддати 30 кундан уч ёки тўрт кунгача қисқартирилиши мумкин.
Шунга ўхшаш Ганьсу провинциясининг омборлари Тошкентда ўтган йилнинг октябрь ойида иш бошлаган. Мутахассисларнинг фикрича, янги модель “халқаро юк поездлари ва хориждаги омборлар” трансчегаравий юк ташиш барқарорлигини оширади.
“Бир макон, бир йўл” ташаббуси бошланганидан бери Ганьсу ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар тобора яқинлашиб бормоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда карантиннинг юмшатилиши пахта мавсуми билан боғлиқми?
Франция Россияга тегишли айтилаётган танкерни қўйиб юбормоқчи
В 2022 году в Узбекистане повысят зарплаты, пенсии и стипендии
АҚШ Исроилга 320 миллион долларлик бомбаларни беради
Навоий ИЭСда носозлик рўй берди. Бу бутун республикада электр таъминотига таъсир қилмоқда