Фарғонада сифати кафолатланмаган 8 млрд сўмлик дори воситалари ва 400 млн сўмлик тиббиёт жиҳозларининг савдога чиқарилишини олди олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона шаҳрида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Nexia-3 русумли автотранспорт воситаси Бағдод тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилган. Натижада автомашина салонида 8 турдаги 413 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланган.
Шунингдек, Бағдод туманида жойлашган ва мазкур фуқарога тегишли бўлган 2 та омбор кўздан кечирилганда сифат сертификатига эга бўлмаган жами 60 турдаги 100 минг 332 дона дори воситалари ноқонуний сақланаётгани аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Фарғона шаҳрида жойлашган омбордан эса ноқонуний сақланаётган 39 турдаги 16 минг 897 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида дастлабки умумий қиймати жами 8 миллиард 1 миллион 429 минг сўмлик 117 минг 642 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари вақтинча сақловга олинган.
Бу йўналишдаги тадбирлар давом эттирилиб, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқарога тегишли 3 та яширин омборда Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган, умумий қиймати 400 млн сўмлик 15 турдаги катетер игна, жгут, электрон термометр, тонометр каби жами 30 минг дона тиббиёт жиҳозлари сақланаётгани аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Электрошокер ва электродубинкалар. Ички ишлар ходимлари янги қуролдан қандай вазиятда фойдаланади?
Ўзбекистонда 6 ва ундан кўп киши истиқомат қилувчи хонадонлар
Андижонда «Карантин COVID-19» махсус рухсатномасини қалбакилаштирилганлар аниқланди
Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида олти нафар эгизак туғилгани ҳақида хабар ёлғон бўлиб чиқди
Огоҳ бўлинг: Бренд қопда тегирмон уни!