“Абдуллоҳ” номи билан танилган блогер Югай Валерий 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Қайд этилишича, 1999 йилда Тошкент вилоятида туғилган блогер жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми ва 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташи белгиланган.
Билдирилишича, биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақли.
Тасодифий хабарлар
АЛИМЕНТ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Коронавирус Марказий осиёлик мигрантларни Россияга «қамаб қўйди»
Наманганда $58 200 га ер сотаётган шахс ушланди
Конорни жангга чақиришди. “Ноториус” октагонга қайтмоқчи
Машиналарни сотиш қоидаларига ўзгартириш киритилди