Ҳиндистоннинг Жамму шаҳрида полиция поезд вокзалини портлатиш ҳақида хат олиб келган кабутарни ҳибсга олди. Бу ҳақда “The Indian Express” хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, воқеа 18 август куни кечқурун Покистон билан чегарага яқин жойлашган Катмария ҳудудида содир бўлган. Кабутарнинг оёғига боғланган хатда урду ва инглиз тилларида “Kashmir Freedom” (Кашмир озодлиги), “Time has come” (вақт келди) сўзлари ёзилган бўлиб, темирйўл вокзалида портлаш содир этилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Манбаларга кўра, бу Ҳиндистонда биринчи марта айнан кабутар орқали етказилган таҳдид хати саналади. Аввалроқ Покистон ҳудудидан ҳаво шарлар, байроқлар ва турли ёзувлар учирилгани қайд этилган.
Полиция хавфсизлик чораларини кучайтирган. Вокзал ва темирйўл яқинларини қўшимча кучлар, кинологлар ва сапёрлар қўриқламоқда. Мутахассислар бу воқеани оддий ҳазил ёки пухта режалаштирилган фитна эканини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Экспертларнинг фикрича, кабутар махсус ўргатилган бўлиши мумкин. Шу сабабли расмийлар бундай таҳдидларга жиддий ёндашишга мажбур.
Тасодифий хабарлар
Президент Ҳукуматга коронавирус вакцинасини сотиб олишга кўрсатма берди
Пандемия тугар ҳам, аммо қандай тугайди?
1 августдан педагоглар оширилган миқдорда маош олади
“Янги Ўзбекистон” боғи атрофидаги айрим йўллар автотранспортлар учун вақтинча ёпилди
Қирғизистонда ҳам коронавирус аниқланди. Вирус Умра зиератига бориб қайтган 3 нафар фуқорода аниқланган