Германия Россиядан энергия таъминотига қарамлигини аста-секин камайтирмоқчи. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц кеча, 14 март Туркияга ташрифи чоғида маълум қилди. У Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан биргаликда матбуот анжуманида қатнашди.
“Биласизми, Германия жуда қисқа вақт – деярли 25 йил ичида қазиб олинадиган энергия манбаларидан фойдаланишни йўқ қилишдек улкан мақсадни қўйган. Биз Европада, табиийки, Россияни четлаб ўтиб, газ, нефть ва кўмирни етказиб бериш йўналишлари бўйича энергия таъминотини диверсификация қилиш учун инфратузилмага муҳтожмиз, токи биз [уларга] қарам бўлиб қолмайлик”, дейди Шолц.
Аввалроқ Германия вице-канцлери, Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабек Германия Россиянинг энергия ресурслари – нефть, газ ва кўмир етказиб беришни тўхтатишга тайёрлигини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Германия расмийлари ўтган йилнинг декабрь ойидан буён шундай сценарий устида ишламоқда. Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари Германия бу қишда, баҳорда ва ёзда Россия гази таъминотисиз тура олишини таъкидлаган. Хабек, шунингдек, Германия энергия таъминотини диверсификация қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш ниятида эканини урғулади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда бозор яқинидаги автомашинадан буюм ва пулларни ўғирлаган қизлар қўлга олинди
Сардор Умурзаков: "Тўра Боболов, интернетда чиққан гапларни монтаж дедингиз. Лекин экспертиза сизнинг овозингизни тасдиқлади"
Шаҳноза Мирзиёева Европанинг энг йирик масжидларидан бирига борди (+фото)
11 декабрь куни Тошкентдаги биринчи Магнум гипермаркети очилади
Талончилар туфайли қутқарувчилар Туркияни тарк эта бошлади – ОАВ