Халқаро футбол федерацияси (FIFA) клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати форматига ўзгартиришлар киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Нашрга кўра, FIFA турнирни 2029 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва иштирокчилар сонини 32 тадан 48 тага оширмоқчи. Режага кўра, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бир давлатдан икки клубдан ортиқ жамоа қатнашишига рухсат берилиши мумкин.
Шунингдек, халқаро тақвимда юкламанинг ҳаддан ташқари ортиб кетишининг олдини олиш учун терма жамоаларнинг ўртоқлик учрашувлари ҳамда июль ойидаги миллий жамоалар турнирлари бекор қилиниши мумкин. Бироқ Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) бунга қарши бўлади, чунки бу вақтда Миллатлар лигаси ўтказилади.
Маълумотларга кўра, турнирни икки йилда бир марта ўтказиш масаласини FIFA’дан Мадриднинг “Реал” клуби сўраган. У бундан аввал ҳам Испания Ла Лигасидан клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши туфайли қўшимча дам олиш кунларини ажратишни сўраган ва дунёнинг етакчи клубларидан қўллаб-қувватлов олган.
Тасодифий хабарлар
Наманган тумани ҳокими ўзгарди
Савол: никоҳдан аввал йигит ва қиз гаплашиб юрса бўладими?
Ўзбекистонда 30 кишигача одам билан тўйлар ўтказиш бошланди
МАҲАЛЛА ВА СУД ҲАМКОРЛИГИ
Илон Маск рекорд даражада бойиб бормоқда