Ижтимоий тармоқларда “Боёвутда ташкилот ходимининг онлайн қимор қурбони бўлганлиги айтилмоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинган.
Аниқланишича, Боёвут тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси вазифасида ишлаб келган Т.Б. 13.06.2022 йилда ўзи ишлаб келган туман қишлоқ хўжалиги бўлими маъмурий биносининг иккинчи қаватидаги бўш хонасида, иши билан боғлиқ бўлмаган ва ҳозирда аниқлик киритилаётган шахсий муаммолари сабабли хона эшигининг тўсинига сиртмоқ билан бўйин қисмидан осиб, ўз жонига қасд қилган.
Ҳодиса жойи Боёвут тумани прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи аъзолари ва туман прокуратураси терговчиси томонидан кўздан кечирилиб, баённома расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Блогер Нафосат Оллошукурова руҳий касалликлар диспансеридан чиқарилди
"Namanganliklar uz"даги мурожаатдан сўнг, қурилиш назорат инспекцияси оёққа турди
Наманган вилояти ҳокимининг “зами” Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди
Видеоселекторда ходимасини қучоқлаб ўтирган мансабдор ишдан олинди
Вирусолог “омикрон” штаммнинг “ноодатий” симптомларини айтди