Кеча, 30 май куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтган бокс кечасида WBA (Жаҳон бокс ассоциацияси) версияси бўйича иккинчи ўрта вазнда 29 ёшли ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев 28 ёшли америкалик Дариус Фулжамни мағлуб этди.
Golden Boy промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшомида ҳар икки боксчи ҳам муваффақиятли ҳужумлар амалга оширди, жангдаги ташаббусни бир неча марта томонлар алмашиб турди.
Еттинчи раундда Мелиқўзиев рақибини ушлаб тургани учун огоҳлантирилди, аммо жангнинг сўнги қисмида у фаоллашди ва охирги – ўн иккинчи раундда рақибини нокдаунга учратди.
Ҳакамлар якдил қарор билан ғалабани Мелиқўзиевга берди – учала карточкада ҳам ҳисоб 114-112 бўлди.
Мазкур ғалаба Бектемир Мелиқўзиев учун катта аҳамиятга эга. У нафақат рақибига профессионал фаолиятидаги илк мағлубиятни тақдим этди, балки бу орқали ўзининг WBA камари учун расмий даъвогар мақомини ҳам қўлга киритди.
Тасодифий хабарлар
Россия қурилиш объектларида мигрантлар сони икки баробар камайди - Сергей Собянин
ОАВ: Арманистон ва Россия ўртасида жанжал бошланди
Косонсойда ўқитувчисига қўл кўтарган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди
Тошкент вилоятида 2,4 мингга яқин маҳкум муддатидан олдин озод этилгани маълум бўлди
Мардикорга салом бермаган эркак пичоқланди