Дубай ҳукумати бутунлай рақамли технологияларга ўтиб, дунёдаги биринчи қоғозсиз маҳкамага айланди. Бу ҳақда Aмирликнинг валиаҳд шаҳзодаси, Дубай Ижроия кенгаши раиси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Aл Мактум маълум қилди, дея хабар беради Aмирлик ахборот агентлиги WAМ шанба куни.
«Бугун Дубайда ҳаётнинг барча жабҳаларини рақамлаштиришнинг янги босқичи бошланди – биз қоғозсиз ҳукуматга ўтишни бутунлай якунладик», – деди у.
Бундан буён барча давлат операциялари ва аҳолига хизматлар фақат электрон технологиялар орқали амалга оширилади.
Валиаҳд шаҳзода қоғозсиз ҳукумат ташаббуси Бирлашган Aраб Aмирликлари (БAA) вице-президенти ва Бош вазири, Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум томонидан тўрт йил аввал бошланганини ёдга солди. Ўшанда у 2021 йилдан бошлаб амирлик ижроия ҳокимияти ходимлари ҳам, давлат хизматлари истеъмолчилари ҳам ҳеч қандай ҳужжатни чоп этишга эҳтиёж қолмаслигига ваъда берганди.
«Бугун бу ваъда амалга ошди», – деди Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Aл Мактум.
Эндиликда амирликнинг барча давлат органларида ҳамма ички ва ташқи ҳужжат айланиши фақат электрон шаклда махсус ахборот платформалари орқали амалга оширилади.
Aмирликлар маълумотларига кўра, ушбу хизматлар орқали 1,8 мингдан ортиқ рақамли хизматлар кўрсатилмоқда, 10,5 мингдан ортиқ транзакция амалга оширилмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, Дубайда электрон ҳукуматга ўтиш ва ҳужжат айланишини рақамлаштириш 2018 йилда қоғозсиз стратегия бошланганидан буён бутун амирлик бўйлаб 336 миллион қоғоз варақлари тежалган. Бу 14 миллион соатлик инсон меҳнати ва 1,3 миллиард дирҳам (чамаси 353,8 миллион доллар) пулга тенг.
Қоғоз технологиясидан воз кечиш истисносиз барча саноат тармоқларига таъсир қилди: уй-жой коммунал хўжалиги, полиция, муниципалитет, судлар, соғлиқни сақлаш, диний, маданий ва спорт муассасалари, аэропортлар, шунингдек, кўплаб савдо ва тижорат тузилмалари мазкур ташаббусга қўшилди.
Тасодифий хабарлар
Ҳар бир талабага ойига 5 гигабайт бепул интернет берилади — Президент
Россияда уч ўзбекистонлик телеканал ходимасига ҳужум қилишда айбланмоқда
Тошкентда савдогарлардан “солиқ” йиғган аёл ушланди
Умримизнинг 9 йилини «ўғирлайдиган» қурилма аниқланди
Ҳокимлар яна бир ваколатидан мосуво қилиняпти