“Халқимиз учун яшаяпсиз”. Саида Мирзиёева отасини табриклади

“Халқимиз учун яшаяпсиз”. Саида Мирзиёева отасини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева отаси, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади. У бугун, 24 июль куни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида табрик постини эълон қилди.

ׅСаида Мирзиёева отаси у учун ҳар доим донишмандлик ва куч-қудрат тимсоли бўлиб келганини, отасининг чексиз меҳридан қувват олиб улғайганини қайд этган. 

“Дадажон! Тун-у кун Сизнинг ўй-хаёлингиз нималар билан банд эканини яхши биламан. Сиз халқимиз учун яшаяпсиз. Умрингизни шу юртга, унинг тинчлиги, одамлар фаровонлигига бағишлагансиз. Чунки Сиз фақат оиламизнинг эмас, бутун бир миллатнинг отасисиз. 
Мен Сизнинг бемисл меҳр-муҳаббатингиз, фидойи хизматларингиз, барча машаққатларни енгишда кўрсатаётган матонатингиз олдида бош эгаман.
Аллоҳдан фақат бир нарсани сўрайман – Сизни доим Ўз паноҳида асрасин. Мен учун. Ҳаммамиз учун...
Сиз дунёга келган кун барчамизга муборак бўлсин, дадажон”, дея ёзади Саида Мирзиёева. 

Маълумот учун, бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 68 ёшга тўлди. Шу муносабат билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, парламентлар, нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий компаниялар раҳбарлари, таниқли жамоат, дин ва спорт арбоблари, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ва хориждаги ўзбекистонликдан қутловлар келмоқда. Давлат раҳбарининг кўплаб мамлакатлар етакчилари билан телефон орқали мулоқотлари ҳам ташкиллаштирилмоқда.


×