Яна бир ўзбек аёли Туркияда даҳшатли ўлим топди. Қотил бегона эмас

Яна бир ўзбек аёли Туркияда даҳшатли ўлим топди. Қотил бегона эмас

Туркиянинг Денгизли шаҳрига сайёҳ сифатида келиб, истиқомат қилаётган ўзбекистонлик жуфтликнинг жанжали қонли якун топди. Эр хотинининг бўғзидан пичоқ тортиб уни ўлдирди, сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар берди

Воқеа Денгизлининг Марказафанди туманидаги Оқчашма маҳалласида содир бўлган. Олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари – 32 яшар Гулзода Камолова ва Шерзод Хақбердиев (эр-хотин) кўп қаватли уйнинг энг юқори қаватидаги хонадонда истиқомат қилган. 

Шу ойда визаси тугаган эр-хотин номаълум сабабларга кўра жанжаллашиб қолган. Тунда бошланган жанжалда эр хотинининг кўксига икки марта пичоқ урган ва бўғзига пичоқ тортган. Аёл воқеа жойига вафот этган. Шундан сўнг, эр бақирганча ўз билакларига ҳам пичоқ урган.

Улар билан бир хонадонда ижарада яшаган бошқа ўзбекистонлик оила воқеага гувоҳ бўлган ва зудлик билан хабар берган, аммо бу вақтда кеч бўлган эди. Воқеа жойига кўплаб хавфсизлик кучлари ва тиббиёт ходимлари юборилган. Улар хонадонда даҳшатли манзарага дуч келган. 

Тиббиёт ходимлари аёлнинг ўлганини аниқлаган бўлса, ҳушсиз ётган эркак тез ёрдам машинасида Памукқалъа университети шифохонасига олиб кетилган. Текширувлардан сўнг жасад суд-тиббиёт экспертизаси ўликхонасига олиб кетилган. 

Айни вақтда эркакнинг даволаниши давом этмоқда.

Тергов-суриштирув ишлари давомида жуфтлик уч ой аввал Туркияга келгани аниқланган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Туркиянинг Истанбул шаҳри Ғозийусмонпошшо туманида 45 яшар Ўзбекистон фуқароси Абдужалол Умирзоқов 10 йиллик 33 яшар рафиқаси Шаҳло Мухторовани пичоқлаб ўлдир


×