Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июнь ойларида туғлиши камайиб, вафот этиш сони ўсди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, туғилганлар сони 405,5 минг кишини ташкил этган. Бу эса 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 минг нафарга камайганини кўрсатади.
Вафот этганлар сони эса 84,1 минг кишини ташкил этган. Вафот этганлар сони 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 минг нафарга кўпайган.
Қолаверса, мамлакатда туғилганларнинг 209,6 мингтаси (жами туғилганлар сонига нисбатан 51,7 фоиз) ўғил болалар, 195,9 минги (48,3 фоиз) эса қиз болалар саналади.
Янги туғилганларнинг 207,7 мингтаси (51,2 фоиз) қишлоқ жойларида дунёда келган бўлса, 197,8 минг (48,8 фоиз) чақалоқ шаҳар ҳудудида туғилган.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги ЙТҲда Lacetti ағдарилиб кетди (видео)
Аргентинада Мессининг ҳайкали бузиб ташланди
UFC раҳбари ўғрини калтаклагани учун ишдан ҳайдалган аёлга иш таклиф қилди
Кинопродюсер ўзбекистонлик стоматологни ўлдирди
Наманганда 20 ёшли йигит 4 нафар ўқувчини пичоқлади