Кеча, 25 июнь куни Ўзбекистонда 276 ҳолатда касаллик аниқланиб, рекорд кўрсаткич қайд этилди. Аҳоли орасида Тошкент шаҳрида 17 нафар, Тошкент вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида 2 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи З.Х.да, Қибрай туманида яшовчи 2 нафар фуқарода (ҳар икки ҳолатда ҳам тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), Паркент туманида яшовчи Ш.А.да ҳам касаллик аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Жиззахдаги туғилган кун маросими ҳам коронавирус тарқалишига сабаб бўлган.
“Жиззах вилояти Шароф Рашидов ва Жиззах туманларида яшовчи 2 нафар фуқарода (Шароф Рашидов туманига туғилган кун нишонлашга боришган, шундан сўнг тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи С.А.да (Россия ҳарбий космонавтлар академияси талабаси. Шу йилнинг 12 май куни Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган ва 27 майда карантин муассасасидан чиққан) коронавирус инфекцияси тасдиқланган”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
“Толибон” расмий Тошкент билан “Аср лойиҳаси” режасини ҳал қилишга уриняпти – ОАВ
Ўзбекистонда яна бир киши коронавирусдан вафот этди
ДХХ Чегара қўшинлари бошқа бировнинг паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринган Афғонистон ва Тожикистон фуқароларини ушлади
Ўзбекистонлик йигит Измайлово боғида зўрлаб, ўлдириб кетган москвалик аёл иши бўйича суд бошланди
Саудияда бой хорижликларга алкоголь харид қилишга рухсат берилди