АҚШ ҳарбий аэродромларида бўриларга ўхшаш кўринишга эга бўлган ҳаракатланувчи роботлар синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Ҳарбий муҳандислик тадқиқот ва ривожлантириш маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, бўри қиёфасига эга роботлар парвоз ва қўнишга тўсқинлик қиладиган қушлар ва бошқа ёввойи ҳайвонларни ҳайдаб юбориш учун мўлжалланган.
Лойиҳа номи “Coyote Rover” деб аталади. Дастлаб бу тизим машҳур Boston Dynamics’нинг Spot роботлари асосида яратилган эди. Аммо синовлар роботлар ҳайвонларни қўрқитиш учун етарли тезликда ҳаракатлана олмаслигини кўрсатган. Шундан сўнг, улар тезлиги соатига 32 километрга етадиган Traxxas X-Maxx радиобошқарувли машиналарига алмаштирилган. Ҳар бир роботга бўри шаклидаги пластик макет ўрнатилган. Бир дона бўрининг умумий нархи 3000 долларни ташкил этади.
Дастлабки синовларда бу роботлар ҳайвонлар томонидан таҳдид сифатида қабул қилинган ҳамда улар қочиб кетган. Келгусида уларни автоном ҳаракатланиш, ўзини мустақил қувватлантириш ва ҳайвонларни аниқлаб, уларга мос тарзда таъсир кўрсатиш имконияти билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда.
Лойиҳани ишлаб чиқувчилар бу роботлар ҳарбий аэродромларда хавфсизликни оширишда самарали ва тежамкор воситага айланишига умид қилмоқда. Улар анъанавий қўрқитиш усуллари иш бермаган жойларда фойдали бўлиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Рамзан Қодиров ҳокимиятдан тўйиб кетганини айтди
Ўзбекистон жамоаларининг ОЧЛдаги ўйинлар тақвими эълон қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам билан табриклади
Наманганда газ қуйиш шахобчасида навбатда турган шахснинг вафоти тўғрисида расмий изох берилди
Сирдарё ҳокимлиги 477,9 млнлик “тойчоқ”дан воз кечди