Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси Россия Федерациясида тан олинадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилиб ўтди.
«Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси Россия ИИВнинг Свердловск вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасига таяниб маълум қиладики, Ўзбекистон Республикасида 2011 йил 28 мартга қадар берилган, амал қилиш муддати белгиланмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена конвенциясининг 41-43-моддалари ва 6-7-иловаларига мувофиқ Россия Федрацияси ҳудудида тан олинади.
Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларига мувофиқ Бош консулхона мазкур масалани Россия томони билан биргаликда ҳал қилди», — дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи мурожаат қилади
Ўзбекистонда эрта никоҳлаш ва қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланмоқда
Гўшт 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача. Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди
“Бунга унча-мунча давлатнинг дош бериши ўзи бўлмайди”. Президент Сардоба фожиаси ҳақида гапирди
Энди "3D"ни кўзойнаксиз ҳам кўриш мумкин