Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 7 сентябрь куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 640 сўмга сотиб олишни, 10 740 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Таъкидлаш керакки, мамлакатда ушбу валюта 27 августдан буён кўтарилишда давом этмоқда.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
- «Агробанк»: сотиб олиш — 10 650, сотиш — 10 740;
- Asia Alliance Bank: сотиб олиш — 10 680, сотиш — 10 740;
- NBU: сотиб олиш — 10 680, сотиш — 10 740;
- Orient Finans Bank: сотиб олиш — 10 640, сотиш — 10 740;
- «Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 630, сотиш — 10 740.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 7 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилаган. Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,07 сўмга кўтарилиб, 10 685,07 сўмни ташкил қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Оммавий ахборот воситалари давлатимизга душман эмас, дўст – Мирзиёев
Ислом Каримов хотирасига Қуръон тиловат қилинди (фото)
Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, Ғ.А.Ғаниевнинг ташаббуси билан Наманган шаҳар 3-сектор худудида ёшлар билан учрашув ўтказилди
Қайси вилоятда жиноятчи-ўқувчилар кўплиги маълум бўлди
Коронавирусга қарши дорининг нархи жуда қиммат! Арзонлаштирса бўладими?