Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида юқори технологияларга асосланган учувчисиз учиш авиация тизимлари мажмуаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда сўзга чиққан ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов мажмуада хизмат олиб бориш ҳам масъулият, ҳам шараф эканини таъкидлаган. Шунингдек, сўз олганлар дунёда кун сайин ортиб бораётган таҳдид ва хатарлар шароитида учувчисиз авиация тизимларидан самарали фойдаланиш хавфсизликни таъминлашнинг муҳим стратегик омилларидан бири эканини айтган.
Мажмуанинг Парвозларни бошқариш марказида юқори қўмондонлик ҳамда куч тузилмалари вакиллари иштирокида амалий ўқув жараёни ҳам ўтказилган. Унда Туркиядан сотиб олинган Bayraktar TB-2 дрони шартли нишонни ҳаво-ер ракетаси билан йўқ қилди. Bayraktar TB2 Туркиянинг зарбдор оператив-тактик ўрта-баландликда учувчи дронидир. 4 та осма бошқариладиган ўқ-дориларга эга бўлган Bayraktar TB2 осмонда 12 соатдан 24 соатгача учиши мумкин. Максимал бошқарув масофаси 150 км гача. Бу осмонда доимий равишда навбатчилик ўташга ва нишонларни аниқлагандан сўнг, олдинги чизиққа ўтиб тезда ракеталарни учиришга имкон беради (реакция вақти авиацияга қараганда анча қисқа бўлади ва бу қисқа вақт ичида мавжуд бўлган нишонларни самарали уриш имконини беради). Ушбу дрон "Байкар Макина“ хусусий компанияси томонидан лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилади.
ДХХга кўра, Ўзбекистон Туркия-Покистон ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган YIHA-III камикадзе дронларига ҳам эга. Хабарда айтилишича, учувчисиз дронлар борасида 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар хорижда ўқитилган.
Тасодифий хабарлар
+18. Ўғил онасини ўлдириб, кўзларини ўйиб олгани айтилмоқда
Жанубий Кореянинг ўлимга ҳукм қилинган собиқ Президенти вафот этди
+27. Ўзбекистонда яна учта ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Уруш қурбонсиз бўлмайди! Томонлар нималарни йўқотди?
«Мақсад фойда келтиришми ёки халқни соғин сигирдек соғишми?»