2021 йилда хорижда меҳнат фаолиятини олиб бориш давомида вафот этган 500 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросининг жасади Ватанга олиб келинган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, ўтган йили хорижда вафот этган 518 нафар фуқаро жасади олиб келинган, 321 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 8 минг 811 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 295 минг 102 нафарига маслаҳат хизматлари, 6 минг 283 нафарига ижтимоий ёрдам, 13 минг 424 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, 7 минг 534 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилган, 358 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилган.
Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 984,1 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилган.
Бундан ташқари, оғир тан жароҳати олган 17 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилган.
Тасодифий хабарлар
Экстремизм мафкураси - мамлакат хавфсизлигига таҳдид
Энди “Инстаграм” “лайк”ларни кўрсатмайдими?
Намангандаги ЙТҲда ўлган она-бола вазир ўринбосарининг оила аъзолари бўлган
Наманганда яна 26 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
Солиқ мобил иловасида чек QR-кодини сканерлаб 1% кешбекка эга бўлиш имкони яратилди