Instagram ижтимоий тармоғи яқинда ўчирилган постлар ва Stories'ни тиклаш хусусиятини қўшди. Бу ҳақда Instagram матбуот хизмати хабар берган.
"Бугун биз сизнинг контентингизни бошқаришда ёрдам берадиган янги функцияни тақдим этамиз", дейилган хабарда.
Таъкидланишича, энди Instagram фойдаланувчилари ўчирилган stories'ни бир кун ичида, постларни эса 30 кун ичида тиклаши мумкин.
Шунингдек, Instagram'да ҳимоя чоралари ҳам жорий қилинади, яъни постларни ўчириб ташлаш учун хизмат қўшимча тасдиқлашни сўрайди.
Тасодифий хабарлар
«Ўзгидромет» айрим ҳудудларни сув босиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Массаж ниқоби остида мижозларга интим хизмат кўрсатган 11 нафар қиз ушланди
+78. Кеча Наманган ва Тошкентда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтадили
"Онлайн муҳаббат" жабрланувчиси аниқланди