Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази давлат муассасаси” (ЎзТест) давлат муассасасининг Бухоро вилоят ҳудудий филиалида катта ўғрилик қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Германиядан Ўзбекистонга олиб келинган 3 дона синов лаборатория жиҳозининг бири таг-туги билан йўқолиб қолган. Ҳудудий филиалда 1 тонна 200 килограмм ва умумий нархи 150 миллион сўм миқдорида бўлган “Тормозной стенд” синов ускунаси ҳамда 250 миллион сўмлик газ балонларни ўлчаш воситаси ўғирланган.
Шунингдек, ЎзТестда 6 миллиард сўм маблағ мақсадсиз сарфлаб юборилган.
Ташкилот матбуот хизмати ҳозирча расмий муносабат билдирмади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб кетади — Ўзгидромет
Кун фотоси: Сирдарёда сайловга келин-куёв ҳам ташриф буюрди
1 июндан нималар ўзгаради?
Нега Аҳад Қаюмга нисбатан чора кўрилмаяпти?
Намангандаги резина цехига ўт кетди (видео)