Келин-куёв тўйдан уч дақиқа ўтгач ажрашишди

Келин-куёв тўйдан уч дақиқа ўтгач ажрашишди

Қувайтда эр-хотин никоҳлари қайд этилгач уч дақиқа ўтиб ажрашишди. Бу ҳақда маросимга келган меҳмонлардан бири ижтимоий тармоқларда эълон қилган.

Гап шундаки келин тўйхонадан чиқиб кетаётганда қоқилиб кетади ва йиқилиб тушишига оз қолади. Куёв эса унга «ахмоқ», деб танбеҳ беради. Келин ҳақоратга чидай олмайди ва никоҳни қайд этиш залига қайтиб келади, никоҳни бекор қилишга эришади, деб ёзади Al Mesryoon маҳаллий нашрига таяниб МИР 24.

Бу хабар Daily Mail нашрида чоп этилгач, ўқувчилар қуйидаги мазмундаги изоҳларни қолдиришган:

«Агар эркак ҳалитдан аёлни шундай беҳурмат қилган бўлса, яхшиси уни тинч қўйгани яхши», «эр-хотин ўртасида ўзаро ҳурмат бўлмаган никоҳ бошиданоқ бузилгани маъқул»...

Худди шундай яна бир воқеа яқинда хориж нашрларида тасвирланганди. Тўй олдидан келин куёвдан интернетда машҳур пранкни такрорламасликни, яъни унга торт отмасликни сўрайди. Куёв келиннинг истагини беэътибор қолдиради ва тортни рафиқасига отади – юзини, сочларини, кўйлагини ширинлик билан бежаб қўяди. Келин тўйхонани тарк этиб меҳмонхонада тунайди, эртаси куни никоҳни бекор қилдиради.


Теглар:
×