Россияда Тожикистон фуқароси мамлакат президенти Владимир Путинни ва Украинадаги урушни танқид қилгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Новосибирскдаги Калининский туман суди хабар берди.
Тожикистон фуқароси Далержон Ачилов безорилик ва ҳарбий “фейк”да айбланиб, тергов изоляторига юборилган. Тергов маълумотларига кўра, у 2022 йил февралидан 2024 йил мартигача Новосибирскдаги иккита савдо марказига ташриф буюриб, “Украинадаги уруш мақсадлари, усуллари ва унинг кечиши тўғрисида била туриб ёлғон маълумот берган”, шунингдек, “Путиннинг, Россия ҳукуматининг ҳарбий операция ўтказиш тўғрисида қарорини қоралаган”.
Бундан ташқари, эркак жамоат жойларида бўлганида, бир неча бор “рус аёлларини ҳақоратлаб, қўпол сўзлар билан гапирган”ликда айбланмоқда. Ачилов Россияга 2012 йилда келган. 2021 йилда у яшаш учун рухсатнома олган ва шу йилнинг февраль ойида Россия фуқаролигини олиш учун ариза бердган.
“Тожикистон фуқароси ҳибсга олинишидан олдин озиқ-овқат бозорида ноқонуний ишлаган”, — дея хабар беради Тергов қўмитаси.
Тасодифий хабарлар
Наманганда “Nafosat–2020” фестивалига старт берилди
Трамп президент бўлса, қандай қилиб урушни 24 соат ичида тўхтатишини тушунтирди
Жо Байден саёҳат чекловларини бекор қилди
13 март куни Учқўрғон ва Норин туманларида электр энергияси таъминотида узилиш бўлади
+18 Яна Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ходимларида коронавирус аниқланди