Хитой судида порахўрлик жинояти учун мансабдор шахс ўлим жазосига ҳукм қилинди, бироқ ҳукм ижроси икки йилга кечиктирилди. Айбланувчи ноқонуний тарзда 15 миллион доллардан ортиқ маблағ олган. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар берди.
Телеканалга кўра, Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Хунань провинцияси қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Дай Даоцзин порахўрликда айбдор деб топилиб, Гуандун провинциясининг Чжухай шаҳридаги халқ суди томонидан ўлим жазосига ҳукм қилинган.
Суд ҳукмига кўра, Дай Даоцзин порахўрлик учун ўлим жазосига ҳукм қилинган, аммо бу ҳукм ижроси икки йилга кечиктирилди. Шунингдек, у бутун умр сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум этилиб, унинг барча шахсий мулки мусодара қилинган.
Маълум бўлишича, Дай Даоцзин турли лавозимларда ишлаган пайтида хизмат мавқеидан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланган. Хусусан, у бевосита ёки ўз қариндошлари орқали жами 107 миллион юандан (тахминан 14,9 миллион доллар) ортиқ молиявий ва моддий бойликларни ноқонуний равишда қабул қилган.
У истеъфога чиққандан кейин ҳам эски алоқаларидан фойдаланиб, яна 3,66 миллион юань (510 минг доллар атрофида) қийматидаги бойликларни ноқонуний олган.
Маълумот учун, Хитойда порахўрлик учун ўлим жазосини икки йилга кечиктириш билан чиқарилиши одатий ҳол. Бундай ҳолларда, агар икки йил ўтганидан сўнг, судланувчи яхши хулқ кўрсатса, ўлим жазоси умрбод қамоққа алмаштирилади, лекин енгиллик берилмайди ва муддатидан илгари озод этилмайди.
Тасодифий хабарлар
Азиз Ҳайдаров ва Темур Кападзе ЎФАда масъул лавозимларга тайинланди
Илон Маскнинг Starlink лойиҳаси оғриқли зарбага учради
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини беришда қўшимча имконият яратилиб, аниқ муддатлар белгиланди.
Коронавирус юқтиришлар сони яна кўпайиб бормоқда
Shavkat Mirziyoev qishloq xo'jaligi mahsulotlarini qayta ishlash, oziq-ovqat mahsulotlari sifatini oshirish masalalarini muhokama qilish uchun uchrashuv o'tkazdi.