Жаир Болсонару бу ҳақда Путин билан гаплашган.
Бразилия президенти Жаир Болсонару Россиядан сувости кемалари бўйича ёрдам сўраган. Бу ҳақда Folha de São Paulo газетаси хабар берди.
Гап атом сувости кемаси ҳақида бормоқда. Болсонару ушбу масала бўйича шахсан Путинга илтимос билан чиққан. Ўтган ойдаги Бразилия президентининг Москвага ташрифи давомида сувости кемалари муаммоси ҳам муҳокама қилинган.
"АҚШнинг Бразилияга атом сувости кемалари лойиҳасида ёрдам беришни инкор қилиши Болсонаруни Путинга мурожаат қилишига сабаб бўлди", — дейилади хабарда.
Ушбу йўналишдаги муаммолардан бири фойдаланиладиган ёқилғи сертификацияси билан боғлиқ. Бундан ташқари, 2021 йилда Бразилия ҳарбий-денгиз кучлари ядроли қурилмаларни синовдан ўтказган, бу ерда ҳам Россия тажрибаси қўл келиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон қамоқхоналари ходимларига Нельсон Мандела қоидалари ўргатилмоқда
Президент фармони билан Қорақалпоғистонда қандай чекловлар ўрнатилмоқда?
Доллар курси рекорд тушишдан сўнг яна кўтарилди
Президент фармони: пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар тасдиқланди
Суперлига. «Пахтакор» супер голлар урилган ўйинда «Навбаҳор» билан дуранг ўйнади, «Бунёдкор»да иродали ғалаба