Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Андижон вилоятида Ички ишлар органларида хизмат қилиб келган ходим ва унинг 1 нафар қизи ўз хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Шамсутдиновга кўра, ходим ўз хизмат уйида вафот этган. Унинг ёнида вояга етмаган 2 нафар фарзанди ҳам бўлган. Қайд этилишича, фарзандларидан бири ҳам заҳарланиш оқибатида дадаси билан бирга вафот этган. Бир нафар қизи эса омон қолган ва айни дамда шифохонада даволанмоқда.
Шамсутдиновнинг қўшимча қилишича, ҳолат бўйича айни дамда тергов олди текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Чироқчида одамни уриб ўлдирган милиция ходимлари устидан суд бўлиб ўтди
Эрон Россияга норозилигини билдирди
Отабек Сатторийнинг адвокати Умид Давлатов вафот этди
Автомобил учун «нотариус тўловлари» камайтирилмоқда
Ўзбекистонликлар учун "Умра-2022" нархи қимматлашгани тасдиқланди