Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жанжал сабаб поччасини пичоқлаб ўлдирган 26 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Вазият 24» дастури орқали хабар қилинди.
Маълум қилинишича, воқеа 8 август куни соат тахминан 2:30 ларда Яшнобод тумани Махсуна кўчасида содир бўлган. Бунга асосан, 1994 йилда туғилган йигит оилавий келишмовчиликларни ҳал қилиш мақсадида маст ҳолатда келган поччаси билан гаплашиш учун кўчага чиққан. Улар ўртасида жанжал бошланган ва поччаси олиб келган пичоқ ерга тушиб кетган. Бундан фойдаланган йигит пичоқни олиб поччасининг қорин ва кўкрак қисмларига бир неча бор урган.
Жабрланувчи қочмоқчи бўлган вақтда у орқасидан бориб елка қисмига ҳам пичоқ билан ура бошлаган. Жабрланувчи қариндошлари томонидан шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида мазкур шахснинг иши кўриб чиқилган. Унга нисбатан жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 12 йил озодликдан маҳрум қилинди.
Тасодифий хабарлар
Kелинига зулм ўтказган қайнота 4 йилга қамалди
Дунё IT бозори тенденциялари
Ўзбекистонлик 23 ёшли қиз туркиялик депутатнинг уйидан ўлик ҳолда топилди
Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати баёноти
Фуқарони текшириш учун ИИБга олиб бориш тартиби бекор қилинади