Тезкор: Тўрақўрғон марказий шифохонаси карантинга олинди

Тезкор: Тўрақўрғон марказий шифохонаси карантинга олинди

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохона карантин учун ёпилган. Кеча тушликдан бошлаб туман марказида жойлашган шифохонага кириш-чиқиш тўхтатилган. Вазиятни Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари қаттиқ назорат  қилишмоқда. 

Айтишларича, шифохона қабулхонасига келган бир беморда касаллик аниқланган.

Буни айни пайтда мазкур шифохона ичида карантинга олинган шифокор ҳам тасдиқлади.

 Айтишларича, касаллик аниқланган бемор Тўрақўрғон шаҳридаги Шарқ маҳалласида истиқомат қиладиган аёл киши бўлган. Айни пайтда беморни ва у билан мулоқотда бўлганларни вилоят марказидаги юқумли касалликлар шифохонасига олиб кетилган. Карантинга олинганлардан ҳам коронавирус учун таҳлиллар олинган.

"Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати расмий каналида кеча, 28 май куни тушликдан сўнг 8 та хабар жойланган, аммо улар орасида Туман тиббиёт бирлашмаси карантинга олингани ҳақида маълумот йўқ", дейди Azon.uz сайти.

×