Ўйинда 15 дан ортиқ фуқаро иштирок этаётган бўлган
Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги ошхона ертўласида 47 ёшли эркак қиморхона ташкил этгани аниқланди. Тергов департаменти ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, 27 январь куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда 47 ёшли Ю.И. туманнинг Кўприкбоши кўчасида жойлашган ошхонасининг ертўласини таваккалчиликка асосланган ўйинлар ўтказиш мақсадида жиҳозлагани аниқланган. .
У ертўлани қимор ўйинлари ўйнаш учун стол-стуллар, картон қоғоз ёрдамида ўйин карталари, темир ва ёғочдан «ўйин барабан» идиши, латта материалдан ўйин қопчаси билан жиҳозлаб, оқ ва қора рангли шарчаларни 1 дан 90 гача тартиб билан рақамлаган ҳолда ўйин карталарини фуқароларга 5000 сўмдан сотиб, «Бахтли воқеа» қимор ўйинларини қонунга хилоф равишда ташкил этган

Тадбир давомида Ю.И. томонидан ноқонуний ташкил этилган қимор ўйинида 15 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этаётгани, шунингдек, ўйинга тикилган 673 000 сўм пул маблағлари, юқорида санаб ўтилган жиҳозлар аниқланиб, тегишли тартибда процессуал расмийлаштирилган.


Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ю.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Толибон» вакиллари Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди
Энди давлат ишига кирганлар билан фақат 1 йиллик шартнома тузилади
Маданият вазирлиги: Авазбек Олимов маданиятсизлик қилгани учун узр сўради
Тошкентдан Наманганга учган самолёт қўна олмасдан, пойтахтга қайтиб келди
Уйғонинг, халойиқ: нега йўл-транспорт ҳодисаларига бефарқмиз?