Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 29 ёшли аёл ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Янгиқўрғон туманида туғилган 29 ёшли Р.Қ. 10 июнь куни оилада юзага келган келишмовчилик туфайли яшаш уйи ҳовлисида ўзига бензин сепиб, ёқиб юборган.
Мазкур ҳодиса оқибатида аёл вафот этган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумотларга кўра, аёлнинг 4 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган ва ҳеч қаерда ишламаган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг яна 10 та ҳудудида коронавирус юқтирганлар аниқланди
Pepsi билан ғалаба сари ҳаракат
Самарқандда 3 та ёнма-ён уйда ёнғин содир бўлди
Этнограф аёл: «Эрингиз барвақт ўлишини истамасангиз, унга ёш хотин олиб беринг»
Шимолий Корея футболчилари Жанубий Кореяга боради