Инсайдерлар iPhone 14 сериясининг бўлажак асосий флагманлари чизмаларини намойиш этди, деб хабар беради MySmartPrice.
Журналистларнинг айтишича, улар iPhone 14 ва 14 Махнинг «энг аниқ» чизмаларини хабардор манбалардан олганлар. Муаллифларнинг фикрича, кўрсатилган диаграммалар қурилмалар дизайни iPhone 13 модели билан солиштирганда унчалик ўзгармаслигини аниқ кўрсатиб турибди.
Телефон текис рамкалар, Face ID сенсорлари остида «моноқош»ли олд панель, олд камера ва иккита асосий камерадан иборат бўлади. Фош этилган маълумотларга кўра, iPhone 14 6,1 дюймли дисплейга, 14 Мах диагонали 6,7 дюймли экранга эга бўлади.
«Aйтганимиздек, iPhone 14 олд томондан iPhone 13 билан бир хил кўринишга эга бўлади», деб изоҳ беришди инсайдерлар. Мутахассисларнинг фикрича, янги модель корпусни ўраб турувчи қалинроқ шиша рамкаси билан ҳозиргисидан бироз фарқ қилади.
Журналистларнинг қайд этишича, айни пайтда Apple фақат қимматбаҳо смартфонлар дизайнини янгиламоқчи. Биз ушбу стратегия билан танишмиз, чунки сўнгги iPhone SE ҳали ҳам 2017 йилда чиқарилган iPhone 8 га ўхшаш дизайнга эга», — дея хулоса қилди муаллифлар.
Тасодифий хабарлар
«Яна беш йил шунақа қурилиш қилсак, одамлар нафас ололмай қолади» — Мирзиёев
Таълим вазири 110 минг доллар пора билан ушланди (видео)
Наманган давлат университетида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани сабаб 14 кунлик карантинга ёпилди
Гонконгдаги фожиа қурбонлари орасида ўзбекистонликлар борми?
Видео: Шерободда Афғонистон Қуролли кучларининг самолёти қулагани тасдиқланди