Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг таклифига биноан 19 февраль куни Анқарага жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши тадбирларини ўтказади.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича фикр алмашилади.
Президент Туркия бизнесининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказиши, Туркия президенти Халқ кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида қатнашиши режалаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Путин билан АЭС қурилишини муҳокама қилди
Рус олигархлари Украинага босқин ортидан $83 млрдга камбағаллашди
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 14 фоизли кредитлар ажратилади
Наманганда Йўл нега тўсилганди?
Чинозда ўқувчига қўпол муносабатда бўлган мактаб директорига маъмурий жазо тайинланди