УФС президенти Дэйна Уайт икки вазн тоифаси собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг чемпионлик камари учун жанг қилиш ҳуқуқини қўлга киритиши ҳақида гапирди.
Фото: UFC
Уайтнинг сўзларига кўра, Макгрегор 2020 йилнинг кузида ўтказилиши кутилаётган Ҳабиб Нурмагомедов — Жастин Гэтжи жанги ғолиби билан октагонга чиқиши мумкин.
«Мен дастлаб Гэтжи ва Ҳабиб ўртасидаги жангдан завқ олмоқчиман ва унинг қандай якунланишини кўрмоқчиман. Шундан кейин ғолиб ва Конорнинг жангини кутаман», — дейди Уайт.
Шундай қилиб агар Нурмагомедов Гэтжини мағлуб этса, яна Макгрегор қарши октагонга кўтарилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрь ойида Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасида жанг бўлиб ўтган. Унда россиялик спортчи тўртинчи раундда оғритиш усулини қўллаб Конорни таслим этганди. Шундан сўнг Макгрегор бир неча бор реванш жанги ўтказиш истагини билдирган, аммо Нурмагомедов ҳар сафар бу жангнинг ҳеч кимга қизиқ бўлмаслигини таъкидлаб келади.
Аввалроқ Уайт ярим ярим ўрта вазн камарига даъвогарлик қилган Конорга чемпионлик жанги берилмаслигини айтганди.
Тасодифий хабарлар
Британия разведкаси "Вагнер" нинг янги ҳомийси ким бўлишини айтди
Кушербаев Хоразмда вояга етмаган уч нафар қизнинг жинсий зўравонликка учраганлиги бўйича фикр билдирди
Каримовлар оиласидаги можаролар: Марям Тилляева оила сирини очди
Saida Mirziyoyeva aholini eng ko‘p tashvishga solayotgan 5 ta muammoni sanab o‘tdi
Россияда ушланган шахс Ўзбекистонга олиб келинди