Ўтган йилнинг март ойида Ўзбекистонга Хитойда пайдо бўлган янги коронавирус инфекцияси кириб келганди. Шундан сўнг, бир неча ой давомида қатъий карантин чекловлари жорий қилинди. Одамлар “уй қамоғига” олинди.
Бугунга келиб карантин чоралари анча юмшатилиб, вазият яхшиланган бўлса-да, дунёнинг бир қатор давлатлари сингари ЎЗбекистонга ҳам коронавируснинг янги, мутацияга учраган “британча” тури кириб келди. Ушбу вирус тахминларга кўра, ўтган 2020 йилнинг сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлган. Шу пайтгача дунёнинг 60 дан ортиқ давлатларида қайд этилган “британча” коронавирус бугундан бошлаб Ўзбекистонда ҳам “меҳмон”.
Ҳўш, коронавируснинг “британча” тури эскисидан қандай фарқ қилади? Ушбу турнинг болаларга таъсири ва касаллик белгилари ҳақида нималар маълум? Қуйида ушбу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
“Британча” коронавирус тезкор тарқалиши ростми?
Жорий йилнинг 8 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассиси Мария ван Керкхове коронавируснинг “британча” тури тарқалиши борасидаги саволларга жавоб берган.
“Биздаги маълумотларга кўра, коронавируснинг “британча” тури аввалгисига қараганда тезроқ тарқалади”, деган эди Мария ван Керкхове.
Янги мутация қанчалик хавфли?
Жорий йилнинг 22 январь куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон янги турдаги ушбу коронавирус нафақат тезкор, балки аввалгисига қараганда хавфлироқ эканини таъкидлалаган.
“Мутахассисларимизнинг бизга маълум қилишича, коронавируснинг янги турида ўлим хавфи юқорироқ. Қувонарли жиҳати шундаки, ишлаб чиқилган вакциналар унга ҳам таъсир қилади”, дейди Британия Бош вазири.
Бу мавзуга ўз навбатида, Россиянинг Тўғридан-тўғри инвеститциялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев ҳам тўхталиб ўтиб, Россия ишлаб чиқараётган “Спутник V” вакцинаси коронавируснинг янги турларига қарши кураша олишини таъкидлаган.
“Британча” коронавируснинг дастлабки белгилари қандай?
Буюк Британия Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, “британча” коронавирус симптомлари COVID-19 никига ўхшашдир. Янги турдаги штаммга чалинган беморлар қўйидагилардан шикоят қилган:
• Баъзиларда тана ҳарорати сезиларли даражада юқори бўлган, бошқа беморларда тана ҳарорати нормал даражада сақланиб қолган;
• йўтал асосан қуруқ бўлиб, беморлар кучли томоқ оғриғидан шикоят қилмаган;
• бош оғриғи ва ҳид билмаслик кузатилган.
Шунингдек, британиялик олимлар янги вируснинг ўзига хос бўлган учта жиҳатини аниқлаган. Булар: мушак ва суякда оғриқ, кучли чарчоқ ва оёқда пуфакчаларнинг пайдо бўлиши.
“Британча” коронавирус ва болалар
Ўзбекистонда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда “британча” коронавирус болаларда бироз бошқача аломатлар билан кечиши таъкидланди. Ушбу брифингда болаларда кузатилаётган янги штаммнинг 5 та аломат маълум қилинган.
Таъкидланишича, касал болаларнинг аксарияти чарчоқдан азият чекади. Инфекцияни юқтирган чақалоқларда тез-тез йиғлаш ҳолатлари учрайди.
Касалланган болаларнинг ярмидан кўпи (53 фоизи) бош оғриғидан шикоят қилган. Шу билан бирга, уларда қорин оғриғи ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун, шифокорлар ота-оналарга қорин бўшлиғидаги ноқулайлик билан бир вақтда пайдо бўладиган бош оғриғи бор-йўқлигини болаларидан сўраб туришларини маслаҳат беради.
Яна бир аломат – 37 даражадан юқори иситма. У коронавируснинг “британча” штамми билан оғриган болаларнинг деярли ярмида учраган
Бундан ташқари, касалланганларнинг тахминан 35 фоизи иштаҳани йўқотганини айтган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, кўпинча бир ёшга тўлмаган чақалоқлар бунга дуч келишади. Шунинг учун улар ота-оналарга таомни кичикроқ қисмларга бўлиб, болаларни кам порция билан, аммо тез-тез овқатлантиришни маслаҳат беради.
Ўзбекистон “британиялик меҳмон”ни кутиб олишга тайёрмиди?
Ўзбекистон ўтган йилнинг 22 декабрь санасидаёқ бир қатор давлатлар билан авиақатновларни тўхтатган эди. Сўнгра, жорий йилнинг 29 январида Республикага кириш учун қўйилган чекловлар 1 мартга қадар узайтирилди.
Бунга сабаб сифатида айрим хорижий мамлакатларда янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетиб, эпидемиологик вазият кескин ёмонлашуви кўрастилган.
Ундан ташқари, янги вирус билан боғлиқ вазият жиддийлашган давлатларда сўнгги 14 кун давомида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинга олиниши тартиби давом жорий этилган.
Тасодифий хабарлар
Facebook, Google ва Apple бир йилда Ўзбекистонга қанча солиқ тўлади?
Косонда мажбурий меҳнатга йўл қўйган бош шифокор жазоланди
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди
Августнинг сўнгги кунида коронавирус бўйича статистика қандай ўзгарди?
Сардор Умурзаков: "Тўра Боболов, интернетда чиққан гапларни монтаж дедингиз. Лекин экспертиза сизнинг овозингизни тасдиқлади"