Сўнгги пайтлар интернетда фирибгарларнинг ҳаракати авж олди, алданиб қолаётган жабрдийдалар, афсуски, озмунча эмас. Ҳуқуқшунослар улардан огоҳлантирган ҳолда найрангбозларнинг энг кўп ишлатадиган ёлғонлари рўйхатини тузиб чиқдилар. Сизга телефон қилиб ёки хабар жўнатиб, қуйидаги мавзуларда сўз очсалар, асло ишонманг:
- "Прокуратураданман. Банк ҳисоб рақамингиздаги маблағлар ўғирлангани аниқланди...".
- "Телефонингизга давлат хизматларидан QR-код орқали фойдаланадиган илова ўрнатамиз. Бу жуда қулай...".
- "Банкданман. Фирибгарлардан ҳимояланиш учун махсус дастурни юклаб олишингиз керак...".
- "Ажойиб концерт (спектакль)га арзон чипта сотиб олишни хоҳлайсизми?..".
- "Кимдир сизнинг картангиз орқали тўлаб, банкдан кредит олмоқчи...".
- Фарзандингиз номидан: "Ойи (дада), мен бир одам билан уришиб, тан жароҳати етказиб қўйдим, ишни ёпиш учун пул керак".
- "Табриклайман, сиз ютдингиз...".
Шунга ўхшаш хабар ёки қўнғироқлар қабул қилсангиз, дарҳол гўшакни қўйинг, хабарни ўчиринг. Улар бераётган маълумотларни ишончли манбалардан текшириб кўринг.
Тасодифий хабарлар
Байден CОVID-19 пандемиясини тугатиш ва янги пандемияга тайёргарлик бўйича глобал саммит ўтказмоқчи
Наманганда фуқарони поезд уриб юборди
Буни билармидингиз? Жинлар илон шаклига кириш имконига эга
Жаҳон чемпиони Камолиддин Расуловни пичоқлаб ўлдирган спортчи 15 йилга қамалди
Францияда “оқ халатдаги шайтон” 299 болани зўрлади