Бугун, 22 апрел куни соат 07:07ларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани, “Истиқлол” МФЙда жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида “Нексия-1” русумли автомобилга ўрнатилган газ баллони портлаши юз берган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, бунинг оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлган ҳамда шохобчанинг бир нафар ишчиси тан жароҳати олган. Жабрланган ишчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига ётқизилган.

Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Эрон ва Покистондан олиб келинган картошкада хавфли зараркунандалар аниқланди
Ўзбекистонга биринчи марта Pfizer вакцинаси олиб келинди
Нориндаги фермер хўжалиги дала шийпонидан 8 яшар боланинг мурдаси топилди
Ўзбекистон Озарбайжоннинг ишғолдан озод қилинган ҳудудларида мактаб қуради
Аёл 1.750 АҚШ долларига чув тушди