2025 йил 7 август куни Тошкентдаги Бунёдкор стадионида жаҳон супер юлдузи Женнифер Лопеснинг “Up All Night – Live in 2025ʼʼ жаҳон сайёр чиқишлари доирасидаги концерт дастури бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистондаги дастур қўшиқчининг мамлакатдаги илк чиқиши бўлиб, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ташаббуси билан халқаро маданий ҳамкорликни тарғиб этиш ва Ўзбекистон туризм соҳасини ривожлантириш доирасида ўтказилиб келинаётган лойиҳалар қаторига киради.
Маълумот учун, Женнифер Лопез америкалик қўшиқчи, актриса, раққоса ва фильм продюсеридир. 1997 йилда Селена биопикасида биринчи ўринни эгаллаган Лопез, фильмдаги роли учун 1 миллион АҚШ доллари миқдорида пул топган биринчи лотин актрисаси ўлароқ “Олтин глобус” мукофоти билан тақдирланган. Кейинчалик, “Анаконда” (1997) ва “Out of Sight” (1998) фильмларида суратга тушган. Шунингдек, Лопез Голливуднинг энг кўп ҳақ тўланадиган лотин актрисаларидан биридир.
Тасодифий хабарлар
Қамчиқ довонида қор ёғяпти. ФВВ огоҳлантирди
Оиладаги зўравонлик — уни олдини олиш муҳим
Астағфирулло! “Хитойда Қуръон ва Инжилни қайтадан ёзишмоқчи”
Давлат рақам белгисини ёпиб ҳаракатланган «Каптива» фош бўлди
«Бунёдкор»нинг иқтидорли футболчиси вафот этди