Кеча, 26 май куни Саудия Арабистонида 2024/25-йилги мавсум якунланди. Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду тўп сурадиган “Аль-Наср” клуби мамлакат чемпионатида 3-ўринни эгаллади.
Мавсумнинг сўнгги ўйинидан сўнг португалиялик футболчи ҳозирги жамоасидан кетишига ишора қилди.
“Бу боб якунланди. Тарих эса ҳали ёзилмоқда. Ҳаммадан миннатдорман”, деб ёзди у.
Футболчининг дўсти ва жорий йил февраль ойида ундан интервью олган Эду Агирренинг маълум қилишича, Роналду клуб билан шартномани узайтирмаган.
“У шартномани узайтирмади. Имкониятлар очиқ”, деди Агирре.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Аль-Наср” билан шартномаси 30 июнга тузилган.
Тасодифий хабарлар
Мақсадимиз – оилаларни мустаҳкамлаш
«Ҳар бир фикр ақл тарозисидан ўтиши керак...» ёҳуд Украина воқеаларига муносабат
Россияда 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси катта миқдорда гиёҳванд моддаларни сотишга уринишда айбланмоқда
Оммавий ахборот воситалари давлатимизга душман эмас, дўст – Мирзиёев
Россия вакцинасига хорижлик олимлар шубҳа билан қараяпти