Россиянинг қатор вилоятларидаги давлат кутубхоналари АҚШ Президенти Дональд Трампнинг ва у ҳақидаги китобларни харид қилишни бошлади. Бу ҳақда давлат харидлари порталида чоп этилган буюртма рақамларига таяниб, 21 май куни “Московский комсомолец” газетаси хабар берди.
Журналистлар Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳар кутубхоналари ассоциациясининг Трампнинг “Чемпион каби ўйла. Магнатнинг ҳаёт ва бизнес ҳақидаги қарашлари” китобини ва Бойқўнғир кутубхоначилари эса “ Битим санъати” китобини буюртма берганини аниқлади.
Бундан ташқари, кутубхоналар россиялик муаллифларнинг Америка Президенти ҳақидаги китобларига буюртма бермоқда.
Масалан, Иркутск вилоятининг Саянск шаҳридан Александр Немировнинг “Дональд Трамп. Ўзига хос бегона” таржимаи ҳоли, Челябинскдан – Игорь Прокопенконинг “Қарама-қарши раҳбарнинг портрети” китоби учун сўров келиб тушган. Шунга ўхшаш буюртмалар Новий Уренгой, Якутиянинг Намский Улус ва Тверь вилоятининг Бежецк шаҳридан олинган.
Кутубхоналар тушунтиришича, Трамп 2024 йил ноябрида президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг у ёзган китоблар ва унинг таржимаи ҳолига қизиқиш ортган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 66 ёшли қоровул ўлдириб кетилди
Катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчига жаноза ўқилади — Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманганда мажбурий ижро вақтида ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлган аёл воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистонга дам олиш кунлари нам ва салқин ҳаво кириб келади
Тошкентдаги жомий бозорида ёнғин содир бўлди (видео)