Бу йил олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари пандемия сабабли очиқ майдонларда ўтказилди. Ўзбекистон иқлими чангли бўлгани сабабли жавоблар варақасини текширишда бир мунча қийинчиликлар келиб чиққан. Шу сабабли 24 сентябрга қадар жавоблари варақаси яна бир марта қайтадан кўриб чиқилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.
“Бу йил талаба бўлиш истагидаги абитуриентлар сони икки баробар ошди. Тест натижаларини текширишда ходимларга икки ҳисса қўшимча қийинчилик пайдо бўлди.
Ўзбекистон иқлими чангли бўлгани сабабли, жавоблар варақасининг устки қисми чанг ҳолатда келган. Шу сабабли текшириш жараёнида скайнерлар ишламай қолган ҳолатлар ҳам кузатилди. Текшириш жараёнида скайнерни қайта тозалаб ишлатилди”, дейди Сардор Ражабов.
Маълум бўлишича, ҳозирда эълон қилинган натижалар охирги натижалар эмас. Охирги натижалар эълон қилингунга қадар ёпиқ режимда ишлаётган мутахассислар томонидан ҳар бири жавоблар варақаси қайтадан кўриб чиқилади. Бу жараёнда кимнингдир бали пасайиши ёки кўтарилиши мумкин. Кейингина Давлат коммисиясига киритилади.
Маълумот ўрнида, кириш тест синовларига кириш пайтида тана ҳарорати 37 даражадан юқорилиги сабабли четлаштирилган абитуриентлар учун 17 сентябрь куни тест синовлари қайтадан ўтказилади.
Манба: Qalampir.uz
Тасодифий хабарлар
Вазир Бобожоновга видеомурожаат қилган инспектор қамоққа олинди
Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари ўтказилади
Kelin-kuyovlarning to‘yxonaga kelishi va ketishi bilan bog‘liq tadbirlarda 3tadan ko‘p avtomashinadan foydalanishga yo‘l qo‘yilmaydi
Видео: Ўзбекистон фуқароси Туркияда ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармочқи бўлди
“Ғишт-кўприк” пости олдида фуқаро бир кишига пичоқ билан ташланди (видео)