Германияда фаолият юритаётган Томорроw Био стартапи одамларни ўлимидан кейин келажакда тирилтириш мақсадида музлатиб сақлаш хизматини йўлга қўйди. Жасадлар -198°С гача совитилиб, “биостаз” ҳолатига ўтказилади ва биологик жараёнлар тўхтатилади.Мижозларга бутун тана ёки фақат мияни музлатиш танлови берилади. Бутун танани музлатиш нархи 200 минг евро, мияни музлатиш эса 75 минг евро туради.
Ҳозирга қадар компания олти одам ва бешта уй ҳайвонини музлатган, яна 650 киши рўйхатда кутмоқда. Музлатилган жасадлар махсус тез ёрдам машиналари орқали Швейцариядаги асосий муассасага етказилади.
Лойиҳа “Европа Биостаз жамғармаси” билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Компания келажакда инсонларни тирилтириш имконияти яратилишига ишонмоқда.
Тасодифий хабарлар
Шомуродов жамоасини ўзгартиришга яқин – ОАВ
Муфтийликка асосий даъвогар ким?
Яқин қариндошлар автомобилни ишончномасиз бошқариши талаблари маълум қилинди
Жасур Умиров 5 йилга қамалди
Қозоғистон полицияси «Cobalt»дан фойдаланишни бошлади