Бугун жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида судланувчилар Ж. У., А. З., Ш. Қ. га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўриб чиқилди.Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукмига кўра:Ж. У. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди; А. З. Жиноят кодексининг 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисми ва 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида узил-кесил 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди;Ш. Қ. Жиноят кодексининг 238-моддаси 1-қисми ва 241-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида узил-кесил 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.Мазкур жиноят иши бўйича судга раислик қилувчи томонидан томонларга, шу жумладан судланувчилар, жабрланувчи ва унинг қонуний вакилига, ҳукм нусхасини олган вақтдан бошлаб йигирма сутка муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилишга ва протест келтиришга ҳақли эканлиги тушунтирилди.
Жасур Умиров 5 йилга қамалди
2021-02-03 00:57 1 581
Мавзуга доир
Энг кўп ўқилган
-
Наманганлик эркак аёлининг "ўйнаши"ни пичоқлаб ўлдирди
2022-09-26 09:03 -
Лиман бой берилгач, Қодиров даҳшатли таклиф билдирди
2022-10-02 14:17 -
Песков референдумдан кейин Украинани нима кутаётганини айтди
2022-09-26 21:07 -
Владимир Путин тарихий ўзгариш қилиши кутилмоқда
2022-09-29 16:15
Жаҳон янгиликлари
-
Шавкат Мирзиёев “Росатом” бош директорини қабул қилди
2026-10-23 12:08 -
Тожикистон муфтийси аскарларни бир-бирини камситмасликка чақирди
2026-10-23 11:43 -
Ўзбекистонлик 3 спортчи Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди
2026-10-23 10:14 -
“Барселона” Ҳусановни сотиб олишни режалаштирмоқда – ОАВ
2026-10-22 13:47
Тасодифий хабарлар
Ҳабиб – енгилмас жангчи! У америкалик рақибини нокаутга учратди (видео)
Kелинига зулм ўтказган қайнота 4 йилга қамалди
Президентимиз “Афсоналар водийси”га борди
Биз Россияга кимлигимизни кўрсатиб қўямиз – Франция Мудофаа вазири
Наманганда эшак гўшти сотилгани айтилмоқда. ИИБ изоҳ берди