Бугун, 20 январь куни Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида Миразиз Бозоровга нисбатан қўзғатилган жиноий иш кўриб чиқилаётгани, унда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг "Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш" бўлими мудири ўринбосари Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Алий жабрланувчи сифатида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Хўш, Аброр Мухтор Алий нега жабрланувчилар сафида? Миразиз Бозоров унга қандай зарар етказган?
“Суд мажлиси яхши ўтди. Ҳозир 4 нафар жабрланувчидан изоҳ талаб қилишди. Жабрланувчилар нима учун жабрли экани сўралди. Мен ҳам жабрланувчилар қаторидаман. Чунки менга нисбатан террорист деб туҳмат қилган. Ўзбекистондаги деярли барча аёлларни фоҳишаликда, эрига хиёнат қилишда айблаган. Бу бизга ва аёлларимизга, халқимизга нисбатан туҳмат. Шунинг учун мен ўзимни жабрлануви деб ҳисобладим ва унинг устидан шикоят аризасини киритганман”.
Суд мажлисининг биринчи куни ўз ниҳоясига етди. Ишни кўриб чиқиш ҳали давом этади.
Тасодифий хабарлар
Хоразмда қаровсиз қолдирилган 2 ёшли қизалоқ ёниб кетди
Қирғизистон ҳудудининг 1 қаричи ҳам бошқа давлатга берилмайди – Жапаров
«Навбаҳор» собиқ ходимига 500 минг доллар тўлаб бериши керак
Ноқонуний тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ҳақида маълумот берганлар мукофотланади
Адлия вазирлиги Швейцария судининг Гулнора Каримова пуллари бўйича қарорига муносабат билдирди