Қирғизистоннинг қишлоқ хўжалиги вазирлиги картошка экспортига вақтинчалик чеклов жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларга нисбатан нарх чайқовчилигининг олдини олиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бўйича ўтказилган йиғилишда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Бахит Тўробоев давлат идоралари, Президентнинг вилоятлардаги вакиллари ва маҳаллий ҳокимликларга озиқ-овқат маҳсулотлари таннархини қаттиқ назорат қилиш бўйича топшириқ берган.
Маълумот учун, Қирғизистон ўтган йилнинг 11 ойи давомида 68,2 минг тонна картошка экспорт қилган ва уларнинг асосий қисмига Ўзбекистон харидор бўлган.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда автомобиль йўлини тўсиб, рақсга тушган куёвжўраларга чора кўрилдими?
Навоийлик ота-оналарга қўлланган ноқонуний жазо бекор қилинди
Коронавирусни 4 кунда даволайдиган дори топилгани ростми?
Путин дунёни ким бошқаришини айтди
“Ўзгидромет”: Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда