Ижтимоий тармоқларда “Яна бир тўй тренди – машина йўлини тўсиб, рақсга тушиш…”, “Карантин пайти 30 кишидан ҳам орттириб тўй қилиш у ёқда турсин, серқатнов машиналар катта йўлини тўсиб қўйиб, йўлни ўртасида рақс тушишяпти. Тирбандлик юзага келди” номли видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан зудлик билан тезкор-профилактик текширув ишлари олиб борилган.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳрининг “Боғи баланд” МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Д. 2020 йилнинг 7 октябрь куни яшаш манзилида қизининг никоҳ тўйи маросимини уюштирган.
Тўй маросими карантин қоидаларига зид равишда амалга оширилиб, куёв навкарлар Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчаси автомобиль йўлини тўсиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган.
Тўй соҳибларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳозирда ушбу ҳолатдаги барча ҳуқуқбузарларни аниқлаб, қонуний чора кўришлик мақсадида, тезкор-профилактик текширув ишлари олиб борилмоқда. Барча ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланиб, қонунда белгиланган қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинган.
Тасодифий хабарлар
Владимир Путин: “Янги қуролларимиз билан ҳеч кимни қўрқитмоқчи эмасмиз. Улар...”
20 Ўлим! 59 ёшли фуқаро коронавирусдан вафот этди
Қайнисинглисига болта билан ҳамла қилган шахсга ҳукм ўқилди
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: Намангандаги яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
1 октябрдан нарҳлар кўтарилиши кутилмоқда