Россияда 19 ёшли ўзбекистонлик талаба ўғирлаб кетилди

Россияда 19 ёшли ўзбекистонлик талаба ўғирлаб кетилди

Россиянинг Қозон шаҳрида ўзбекистонлик 19 ёшли талаба ўғирлаб кетилди. Босқинчилар уни калтаклаб, сўнг тўлов муддати ўтган 50 минг рубль қарзи учун 500 минг рубль талаб қилган. Бу ҳақда Shot хабар бермоқда.

2023 йил июль ойида Приволжск федерал университетида таҳсил олаётган З. исмли Ўзбекистон фуқароси россиялик таниши Д.дан 50 минг рубль қарз олган. У келишилган муддатда қарзини қайтара олмаган.

Ниҳоят белгиланган санадан икки ой ўтиб, октябрь ойининг бошида пулни қарз берган танишига ўзи олиб бориб бермай, дўсти – яна бир Ўзбекистон фуқароси бўлган юридик факультет талабасидан элтиб беришини сўраган. 

Қайд этилишича, 16 октябрь куни 3 нафар фуқаро З.гa ҳужум қилиб, Gentra русумли автомашинага ўтқазиб, шаҳар ташқарисига олиб чиқиб кетади. 

“Д. ҳамтовоқлари билан бирга қарзи ҳалигача қайтарилмаганини айтиб, З.ни калтаклайди. Муддати ўтиб кетгани учун жарима сифатида унинг 500 минг рубль тўлашини талаб қилади ва маълум вақтни белгилаб, талабани қўйиб юборган. Талаба эса тўғри полицияга мурожаат қилган”, дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноят иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритмоқда.


Теглар:
×